Кеча, 6 апрель куни Учтепа туман ҳокимияти яқинида 2 та маршрутка ёниб кетган, дея хабар беради Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳи вакиллари маълумотлари асосида 12news.uz нашри.
Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган, қурбонлар йўқ. Маълумотларга кўра, транспорт ҳаракатлари вақтинчалик 15 дақиқага тўхтатилган. Йўл транспорт ҳодисаси тўғрисида бошқа тафсилотлар берилмаган.





