Интернет тармоғида Ургут шаҳри кўчаларидаги сув тошқини акс этган фотосуратлар пайдо бўлди, деб хабар беради Facebook’нинг "Водители Ташкента" гуруҳи маълумотларига асосан uz24.uz нашри.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг қатор кўчалари, уйлар сел остида қолди. Ургут тоғли туман бўлгани боис, бу ерда авваллари ҳам сел келганлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Ургут тумани Самарқанд вилоятининг жанубий шарқий томонидаги тоғлар этагида, денгиз сатҳидан тахминан 1000 метр баландликда жойлашган.
Ургут тумани бир томондан Қашқдарё вилояти, бир томондан қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош.
Ургут туман ҳокимлигининг расмий сайтида ёзилишича, туманда 428 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.





