Испания чемпионати 29-турида “Альмерия” ўз майдонида “Леванте”га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг жамоа раҳбарияти бош мураббий Хуан Игнасио Мартинесни ўз лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда sports.uz нашри хабар беради.
AS нашрининг маълумотларига кўра, клуб бош мураббийлиги “Барселона” ва “Атлетико Мадрид” собиқ ўйинчиси Серхи Бархуанга топширилди. Бундан аввал, мутахассис “Рекреативо” клубида иш олиб борган.
Испания чемпионати 29-туридан сўнг “Альмерия” 25 очко билан 18 ўринни эгаллаб турибди.





