Ижодда ўз йўли, услуби ва муҳлисларига эга Қиличбек Мадалилев кўпгина муҳлислар талабига биноан сени бугун кўрмасам бўлмас номли қўшиғига клип суратга олди.
Видео кетма-кетликни суратга олиш ишлари уч кун давом этди. Бошқа клипларидан фарқли равишда клип қаҳрамонлари машҳур актёр ва актрисалар эмас балки, ёш ижодкорлардир.
Қўшиқ сўзи Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзога тегишли, мусиқаси Оҳунжон Мадалиев томонидан яратилган.





