Ёнғин назорати органлари ходимларининг касб маҳоратини янада ошириш, билим ва кўникмаларини текшириш, профилактика тадбирларини ўтказишда тажриба алмашиш мақсадида “Давлат ёнғин назоратининг энг яхши инспектори” республика танлови ўтказиб келинмоқда.
3 апрель куни мазкур танлов пойтахтимизнинг Миробод туманидаги «Pallada Invеstment» шўъба корхонасининг ишлаб чиқариш объектида бўлиб ўтди. Унда ҳудудий боқичларда ғолиб бўлган ёнғин назорати органлари инспекторлари иштирок этди.
Иштирокчилар нафақат объектда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини текшириши, балки текширув якунлари бўйича тегишли ҳужжатларни белгиланган қоидаларга мувофиқ расмийлаштириши ҳам лозим эди. Бундан ташқари, иштирокчилар ёнғин назорати ва хавфсизлиги соҳасига оид қонунчиликка доир билимини аниқлашга ёрдам берадиган тест синовидан ҳам ўтказилди.
Танлов якунларига кўра, биринчи ўринни Сирдарё вилояти Ховос тумани ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими инспектори, сержант Н.Алиев эгаллади. Иккинчи ўринга Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ички ишлар бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бўлими катта инспектори, сержант Д.Умаров лойиқ топилди. Учинчи ўринга Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими катта инспектори И.Нўъмонов ва Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими инспектори, сержант Ф.Аҳмедов сазовор бўлди. Бу ҳақда uz24.uz ЎзА маълумотлари асосида ахабар беради.





