АсосийShou-biznes

5-12 апрель кунлари Ўзбекистонда Ҳинд маданияти фестивали ўтказилади

Бир неча кундан сўнг, 5 -12 апрель кунлари Тошкентдаги Ҳиндистон элчихонасида “Намасте Ўзбекистон” номли ҳинд маданияти фестивали бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда telegraf.uz хабар беради.

Фестивалда ҳинд халқининг мумтоз мусиқалари, анъанавий ва миллий рақслари ҳамда турли таомлари омма эътиборига намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусиқа ва рақс фестивалига кириш бепул. Фестивал таклифномаларини Тошкентдаги Ҳиндистон элчихонасидан олиш мумкин. Фестиваль Самарқанд ва Қўқон шаҳарларида ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар