Тошкентдаги Абдулла Қодирий шоҳ кўчаси ва Қори Ниёзов кўчасини бирлаштирувчи йўл очилди. Бу ҳақда kun.uz нашри 12news.uz нашри маълумотлари асосида хабар бермоқда.
Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларининг маълум қилишича, Дархондан Юнусободга олиб чиқадиган қисқа йўл очилганини маълум қилишди.
UZ24’нинг хабар беришича, энди ҳайдовчилар Дархон даҳасидан Юнусободга ўтиш учун, бир неча километр йўл босиб, Олой бозори орқали ҳаракатланишлари шарт эмас.
Бундан ташқари, Қ. Ниёзов кўчасининг қарама-қарши томонида Марказ-2 мавзесига кириш йўли очилган (авваллари бу ерга 500 метр масофада жойлашган қайрилиш жойидан кириш мумкин эди, холос).
Шунингдек, Маҳатма Ганди кўчасига тўғридан-тўғри кириш йўли ҳам очилган.





