АсосийShou-biznes

Улуғбек Раҳматуллаевдан янги "Ҳай ёрай" қўшиғини қарши олинг (видео)

Эркак хонандаларимиз орасида энг фаол ижодкорлардан бири бўлган Улуғбек Раҳматуллаев бугун "Ҳай ёрай" деб номланган яна бир ижод намунасини сайтимиз орқали тақдим этди. Бу ҳақда popcorn.uz нашри хабар беради.

Мазкур тарона "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали илк бора жаранг сочди. Нодир Азимов қаламига мансуб матн асосидаги шеърга Иқбол Муҳаммаджонов мусиқа басталаган бўлса, маҳоратли soundmaker Жасур Бадалбоев аранжировка устида ишлаган. 

Шўх оҳангдаги қўшиқ рақсбоплиги билан кўплаб мухлисларга манзур келиши шубҳасиз. Бу тарона учун видеоклип ҳам суратга олингани ҳақида хабар бергандик. Бугун сайтимиз орқали мазкур клипни биринчилардан томоша қилишингиз мумкин. 

Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар томонидан суратга олинган клип комедик жанрда бўлиб, баҳорий кайфият баҳш этади. Видеоклипда бир қатор маҳоратли ва кўзга кўринган актёрлар жамоаси иштирок этган. 

Улуғбек Раҳматуллаев томонидан тақдим этилаётган янги клипни томоша қилинг ва баҳо беринг!

    Бошқа янгиликлар