АсосийDunyo

Дунёнинг яна бир кекса аёли Япониялик Мисао Окава 118 ёшида вафот этди

Япониялик Мисао Окава 118 ёшида вафот этди. Бу ҳақда у умрининг сўнгги йилларида яшаб, даволанган тиббиёт муассасаси вакиллари хабар беришди, деб ёзади ТАСС.

Мисао Окава Япониянинг Осака шаҳрига яқин қишлоқлардан бирида1898 йилнинг 5 мартида туғилган. Унинг уч нафар фарзанди бор. Айтиш керакки энг катта фарзанди ҳозирда 90 ёшда. Маълумотларга кўра, гарчи кексайгани сабабли эшитиш қобилияти пасайган бўлсада, Мисао Окаванинг саломатлиги борасида жиддий шикояти бўлмаган.

 

    Бошқа янгиликлар