Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги томонидан мамлакатимизда иш ўринларини яратиш ва ахоли бандлигини таъминлашда амалга оширилаётган чора тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда вазирликнинг мутасадди ходимлари тегишли мутахассислар ва ОАВ вакиллари иштрок этишди. Бу ҳақда UzReport ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Юртимизда эришилаётган барча ютуқлар истиқлол йилларида яратилаётган ҳуқуқий, молиявий - иқтисодий кафолотлар, енгилликлар ва имтиёзлар эвазига қўлга киритилмоқда. Кичик шаҳарчалар ва қишлоқларда банкларнинг филиаллари, мини банклар очилганлиги, ижтимоий инфраструктурани шакллантирмоқда, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кенг шароитлар ва имкониятлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида бўлиб ўтган мазкур матбуот анжуманида ҳам 2014 йилда биргина ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 200,0 мингдан ортиқ муқим иш ўринлари ташкил этилганлиги ва 2015 йилда 3 сохани ўз ичига олаган кўрсаткич 232,0 мингдан ошиши мўлжалланган. Шундан саноат сохасида 115,7 мингдан зиёд, хизматлар соҳасини ривожлантиришда эса 66.8мингдан зиёд ҳамда қишлоқ хўжалиги сохасида 48.8 мингдан зиёд иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Ушбу мақсадларни амалга оширишда жами 6,5 мрд долларлик сармоя жалб қилиниши режалаштирилиб қўйилган.
Шу билан бир қаторда, инвестиция дастури доирасида 2014 йилда маҳаллий хом ашёни юқоритехнология асосида қайта ишлашни таъминлайдиган 154 та йирик лойиҳаларда 6 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилганлиги айтиб ўтилди. Жумладан, “Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмасида” енгил автомобильларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, Жиззах вилоятидаги улкан цемент ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш, Сирдарё иссиқлик электр станциясини тўлиқ модернизация қилиш, Қорақалпоғистон Республикасида Манғит корхонаси базасида йигирув ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар амалга оширилди. 2015 йил инвестиция дастурига мувофиқ мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш эвазига жами 7,4 млрд.долларлик 158 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 6,0 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилиши таъкидланди. Шунингдек матбуот анжуманида мавзу юзасидан презентациялар намойиш этилиб иштрокчилар томонидан берилган саволларга мутахасисслар атрофлича жавоб беришди.





