Россия президенти Ўзбекистон Президентига сайловдаги ғалаба муносабати билан табрик телеграммасини йўллади.
Табрик телеграммасида Россия давлат раҳбари сайлов якунлари Ислом Каримовнинг фуқаролар орасида юксак обрў-эътиборга эгалигини яна бир бор тасдиқлашини ва унинг давлат раҳбари лавозимидаги хизматларини, шунингдек мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожидаги долзарб муаммоларни ечишда эришган муваффақиятлари тан олинганидан далолат беришини қайд этган.
Россия Президенти икки мамлакат ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлашда Ўзбекистон Президентининг улкан шахсий ҳиссасини эътироф этди ва икки томонлама алоқаларни, минтақавий ва халқаро ишлардаги конструктив ўзаро ҳаракатни янада ривожлантиришдаги мулоқот ва биргаликдаги ишлар давом эттирилишига умид билдирди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар беради.





