АсосийSport

ОЧ саралаш: Ўзбекистон-Ҳиндистон 2:0

Бугун, 26 март куни Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида U-23 ОЧга саралаш гуруҳ баҳслари бошланди. "Е" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси дастлабки учрашувни Ҳиндистон термасига қарши ўтказди.

Учрашувнинг биринчи бўлими дуранг билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг 88-дақиқасида Игор Сергеев ҳисобни очди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Владимир Козак яна бир тўп киритиб, ҳисобни 2:0 га етказди. Энди вакилларимиз навбатдаги 2-турни 29 март куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказади, деб хабар беради sports.uz нашри.

    Бошқа янгиликлар