Бу йил 1 апрелдан коммунал хизмати тўловлари ошмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда gazeta.uz нашри хабар беради.
Тегишли муассасалар тарифлардаги ўзгаришлар ҳақида улар киритилишидан 15 кун олдин маълум қилиши лозим. Жорий йилда ҳозирча ОАВ да бундай хабарлар тарқалмади.
Охирги марта ўтган йилнинг октябрь ойида коммунал хизматлар учун тарифлар ошган эди.





