АсосийShou-biznes

27 апрель куни Тошкентда ретро-автомобиллар кўргазмаси ўтказилади

Жорий йил 27 апрель куни ўтказиладиган “Ҳордиқ дунёси – 2015” учинчи халқаро ўзбек сайёҳлик кўргазмаси доирасида ретро автомобиллар кўргазмаси ташкил этилади. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот агентлиги хабар беради.

Унда 60 йил муқаддам ишлаб чиқарилган 20 дан зиёд автомобиль намойиш этилади. Кўргазмага қўйиладиган автоуловларнинг ҳаммаси қайта таъмирланган бўлиб, ҳатто айримларидан фойдаланиш ҳам мумкин. Кўргазмага келганлар ретро-автоуловларни томоша қилишлари баробарида эсталик учун суратга тушишлари, уларни бошқариб кўришлари ҳам мумкин.

У Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар залида соат 10:00 да бошланиб, 18:00 гача давом этади. Кўргазма ташкилотчиси “РЕТРО UZ автомобилчилар клуби”дир.

    Бошқа янгиликлар