Николай Басков Россияда энг жозибадор эркак хонанда сифатида машхур.
У ҳар бир чиқиши учун алоҳида либос кияди. Айтиш керакки, унинг костюмлари жуда кўп.
Бунинг устига у бошқалар кийишга “қўрқадиган” ёки “журъат қила олмайдиган” костюмлар коллекциясига эга.
Турли тошлар, темир тақимлар , гуллар ва нақшлар билан безатилган костюмлари доим омма, мухлислар ва дизайнерлар томонидан мухокама қилинади.
Жарангдор ва гўзал овозига қўшимча тарзда киядиган либослари алоҳида буюртма асосида тиктирилади.
Буни қарангки, яқин кунларда Николай Басков саҳнада кийиб чиққан костюмларини сақлаш учун ижарага уй олгани ҳақида realty.vesti.ru нашри хабар берди.
Шу кунгача у кийган либослар коллекцияси 250 экспонатдан иборат.
Улар орасида хонанда учун қадрли бўлган, унинг илк концерт дастурида кийган кийган костюмлари ҳам ўрин олган.
Маълумотда айтилишича, костюмлар уйнинг кўп қисмини банд қилгач, Басков уларни сақлаш учун ижарага уй олишга қарор қилган.
Костюмлар коллекциясининг умумий баҳоси 25 миллион рубл атрофида, деб баҳоланмоқда.





