АсосийShou-biznes

Ўзбекистонлик режиссёр Голливудда фильм ишлади

Ўзбекистонлик режиссёр Баҳодир Йўлдошев Russian Chicago журналига интервью берди. Ўз интервьюсида у яқинда катта экранларга чиқадиган “Angel of death” номли биринчи лойиҳаси ҳақида гапириб берган, деб хабар беради Kun.uz нашри.

Картинада ўзбекистонлик ва россиялик актёрлар иштирок этиши маълум қилинган. Бош ролни актёр Игорь Савочкин ижро этади. Фильм сюжети махсус хизмат отряди бошлиғининг гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган гуруҳга қарши курашига асосланади.

Суратга олиш ишлари Лос-Анжелес, Сан-Диего, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида олиб борилган. Фильм бюджети 3 млн долларга тенг.

Шунингдек, фильмда бир қатор Голливуд актёрлари, жумладан, таниқли актёр Арманд Ассанте иштирок этгани айтилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар