АсосийShou-biznes

Шуҳрат Аббосовдан янги фильм: “Дилор, Дилор, Дил ва ор” (Ер тафти)

Бугун, 24 март  куни пойтахтимизнинг Алишер Навоий номли кинотеатрида режиссёр Шуҳрат Аббосов суратга олган “Дилор, Дилор, Дил ва ор”, (ишчи номи “Ер тафти фильмининг махсус тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тақдимотга  санъатшунос ва киношунослар, матбуот ва телевидение ходимлари ташриф буюришди. 

Фильм тақдимотидан аввал режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлайдиган  фильм намойиш этилди. Шундан сўнг режиссёрнинг навбатдаги ижодий иши бўлмиш “Дилор, дилор, дил ва ор”  фильми тақдим этилди. 

Фильм қаҳрамони қишлоқ фарзанди Дилором. У ёш бўлишига қарамасдан, кўп вақтини далада ўтказади. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида “Пахта иши” деб аталган қатағонда отаси қамалганидан сўнг, Дилором даладаги ишларни ўзи давом эттиради. Мустақиллик йилларидан сўнг “Пахта иши” қайта кўриб чиқилиб, туҳмат билан қамалганлар оқланади. Улар орасида Дилоромнинг отаси ҳам бор эди. Ҳукумат ташаббуси билан қишлоқда фермерлик ҳаракати бошланиб, Дилором ҳам фермер бўлишга аҳд қилади. Ҳаракатлари зое кетмаган Дилором ниҳоят фермерга айланади ва бор меҳрини далага беради. Муҳаббатнинг айрилиқ азоблари ҳамда оғир меҳнатни бошидан ўтказган Дилоромнинг ҳаракатлари зое кетмайди.

Саҳналаштирувчи режиссёр: Шуҳрат Аббосов, Нозим Аббосов.

Фильмда халқимиз бошига тушган мусибатлар ишонарли, жонли тарзда кўрсатиб берилган. Актёрлар жамоасининг тўғри танланганлиги, ўтган асрнинг саксонинчи йиллари муҳити аниқ-тиниқ кўрсатилгани билан фильм томошабинни ўзига сеҳрлаб қўяди.

Режиссёрнинг маҳорати сабаб кино оламига эндигина қадам қўяётган ёш актёрларнинг ҳам ижроси ишонарли чиққан.

Фильмни томоша қила туриб, унинг устида ҳақиқий профессионаллар, ўз ишининг фидойилари ишлаганини ҳис қиласиз.

    Бошқа янгиликлар