Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ушбу Қарор асосида 2015-2019 йилларда “Ўзбек миллий автомагистрали” таркибига кирувчи республикадаги автомобил йўллари қисмлари ва умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструктсия қилиш ҳамда йўл ташкилотларининг ишлаб чиқариш базаларини техник ривожлантириш чора-тадбирларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Унга кўра:
1) Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумий ҳисобда 1 227,8 км узунликдаги автомобил йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичларни қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган.
- 2015 йилда – 204,6 км;
- 2016 йилда – 257,8 км;
- 2017 йилда – 213,5 км;
- 2018 йилда – 277,9 км;
- 2019 йилда – 274,0 км.
2) Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан автомобил йўллари қисмларини ва ундаги транспорт ечимлари, кўприклар ва йўл ўтказгичларнинг 1 172,5 км қисмида қурилиш ва реконструкция олиб борилиши белгиланган.
- 2015 йилда – 156,5 км;
- 2016 йилда – 191,0 км;
- 2017 йилда – 258,0 км;
- 2018 йилда – 303,0 км;
- 2019 йилда – 264,0 км.
3) Республика йўл жамғармаси ва Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан ҳам 299,5 км узунликдаги йўлларда қуриш ва реконструкция қилиш ишлари белгилаб берилган бўлиб, бу миқдорни йиллар кесимида қуйидагича амалга ошириш кўзда тутилмоқда:
- 2015 йилда – 15,2 км;
- 2016 йилда – 64,1 км;
- 2017 йилда – 90,3 км;
- 2018 йилда – 71,9 км;
- 2019 йилда – 58,0 км дир.
Шунингдек, қарорда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш мақсадлари учун жами 993 дона жиҳозлар ва йўл-қурилиш техникаларини харид қилиш белгилаб берилган, дея хабар беради uz24.uz нашри “Ўзавтойўл” ДАК ахборот хизмати маълумотлари асосида.





