Америкалик миллиардер Роберт Дарст ўзи ҳақида суратга олинаётган хужжатли фильмда қотиллик содир этганини тан олган. Албатта, у буни ўзи билмаган ҳолда, тасодифан, костюмининг ёқасига улаб қўйилган диктофонни ёдидан чиқарган ҳолда “жин урсин, мен нима қилдим, албатта ҳаммаларини ўлдирдим” деб пичирлаган ҳолда айтиб юборган, дея хабар бермоқда Day.Az нашри The New York Times газетаси берган маълумотлар асосида.
6 қисмдан иборат бўлган ушбу хужжатли фильмдаги “иқрор”идан сўнг миллиардер Роберт Дарст кеча, 15 март куни ҳибсга олинган.
Айни кунда Дарстнинг адвокати уни бундан 15 йил олдин Янги Орлеанда Сьюзан Берман исмли аёлни ўлдирганликда айблаб ҳибсга олганини айтган.
Чунки хужжатли фильмда 1982 йили Роберт Дарстнинг рафиқаси сирли равишда бедарак йўқолгани, шунингдек Сьюзан Берман борасидаги қотиллик ҳақида сўз боради. 2001 йил у қўшнисининг ўлимида айбланиб, сўнг қамоқдан озод этилганди. Бунинг сабаби у қўшнисини ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўлдирган, деб тан олинганди. Айни дамда ушбу жиноят юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.





