АсосийShou-biznes

Бугун Япония фильмлари куни бошланди

13-15 март кунлари Тошкентда ўнинчи маротаба Замонавий япон фильмлари кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот агентлиги хабар қилади.

Тадбир “Ўзбеккино” миллий агентлиги кўмагида Ўзбекистондаги Япония элчихонаси томонидан ташкил этилган.

Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, Япония киноси кунлари чоғида бешта бадиий ва битта анимацион фильм намойиш этилади. Киночилар уйида  томошанинг биринчи кунида “Бахтли парвоз” (режиссёр Синобу Ягути), “Шалопаи” (режиссёр Такаси Ямазаки), “Куилл” (режиссёр Ёити Сай), Шамолдаги гулчечак” (режиссёр Синзу Сомаи), “Ота билан яшаганда” (режиссёр Кадзуо Куроки)  фильмлари ҳамда “Вақтни сакраб ўтган қиз” (режиссёр Мамору Хосода) анимация фильми намойиш этилади.

Мазкур фильмлар япон тилида рус тилидаги субтитр билан тақдим этилади. Кириш бепул.

    Бошқа янгиликлар