Тинч океанининг жанубий қисмида Хунга Хаапай сув ости вулқонининг отилиши натижасида янги орол юзага келди, дея хабар беради scientificrussia.ru нашри.
Ушбу вулқон дастлаб 2014 йилнинг декабр ойида отилишни бошлаган. Бир неча кун ўтиб эса сунъий йўлдошлар орқали Тинч океани ҳудудида янги оролнинг кўриши пайдо бўла бошлаган.
Янги Зелландиялик вулқоншунос олим Нико Фурнье Тонга қироллиги пойтахти Нукуалоф шаҳридан 45 километр узоқликда жойлашгани ҳақида айтган. Оролнинг узунлиги 1,8 километр, катталиги эса 1,2 километрни ташкил қилади. Олимнинг фикрига қараганда, орол қисқа муддат ичида бўлакларга бўлиниб кетиши, парчаланиши ва сув тубига ғарқ бўлиши мумкин. Чунки айни дамда вулқоннинг устки қисми вулқондан кейинги лавалар билан қопланган. Лавалар эса сувда бўкиб балчиқ ҳолатига келиб қолган. Ҳозирга қадар ушбу оролга ном берилганича йўқ. Бироқ агар орол парчаланиб кетмаса, Тонга қироллиги уни географик объект сифатида ўз ҳудудига айлантириши мумкин. Чунки орол ушбу давлат ҳудудида жойлашган.





