Бугун, 12 март куни мамлакатимизнинг 4 та стадионида футбол бўйича Ўзбекистон 24-миллий чемпионатининг 1-тури доирасидаги учрашувлар билан янги мавсумга старт берилади. ОЧЛда иштирок этаётган 4 та жамоамиз айнан бугун ўз ўйинларини ўтказишади. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар қилади.
Тошкентда “Пахтакор” – “Олмалиқ” ва “Бунёдкор” – “Бухоро” ўйинлари ўтказилса, Бекободда “Металлург” “Локомотив”ни қабул қилади. “Андижон” эса Қаршида “Насаф” меҳмони бўлади.
Олий лига
12 март (пайшанба)
“Пахтакор” – “Олмалиқ” 14:00
“Металлург” – “Локомотив” 15:00
“Насаф” – “Андижон” 18:00
“Бунёдкор” – “Бухоро” 18:30
14 март (шанба)
“Нефтчи” – “Шўртан” 15:00
“Навбаҳор” – “Машъал” 16:00
“Динамо” – “Қўқон-1912” 16:00
“Қизилқум” – “Сўғдиёна” 17:00





