АсосийShou-biznes

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди «Халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қонунчилиги» деб

«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижод уйи томонидан 2015 йилда 64 бет ҳажмда чоп этилган рисола М.E.Абдусаломов раҳбарлиги остидаги таҳрир ҳайяти томонидан тузилган бўлиб Ўзбекистон фуқароларини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қонунчилигининг асосий ҳужжатлари билан таништиради. Бу ҳақда Алишер Наовий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати хабар қилади.

Мазкур рисолада «Халқаро сайлов стандартлари» тушунчаси, моҳияти, турлари ва манбалари, уларнинг мильлий сайлов қонунчилигига имплементация қилиниши каби масалалар ёритилган.

Сайлов стандартлари тўғрисидаги бўлимда универсал ва минтақавий сайловлар тўғрисида, Ўзбекистонда халқаро сайлов стандартларига мос сайлов тизимининг ривожланиши ва унинг конституциявий-ҳуқуқий асослари тўғрисида сўз боради.

Рисолада Ўзбекистонда халқаро-ҳуқуқ меъёрларининг амалда бажарилиши ва ЎзР Президенти сайлови қонунчилигининг асосий тамойилларини характерловчи долзарб ҳуқуқий материаллар алоҳида ўрин эгаллайди.

    Бошқа янгиликлар