АсосийShou-biznes

"Президенти сайлови: миллий ва хорижий тажриба" рисоласи нашрдан чиқди

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижод уйи томонидан “Президенти сайлови: миллий ва хорижий тажриба” рисоласи  чоп этилди. Бу ҳақда Алишер Навойи номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона ахборот хизмати хабар беради.

Кутубхона фонди президент сайловларини ташкил этиш, ўтказиш ва уларнинг ҳуқуқий таъминоти тўғрисида маълумот берувчи манба билан бойиди.

Рисола М.А.Раҳимова томонидан 40 бет ҳажмда тузилган бўлиб, унда президент институти, президентлик бошқарув тизимлари, турли мамлакатлар президентларининг фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида сўз юритилади. Шунингдек, рисоланинг президентлар конституциявий мақоми ва сиёсий тизимдаги ўрнига бағишланган бўлимида Ўзбекистон, Италия, Франция, АҚШ ва Германия президентларининг қасамёд матни таҳлил этилган.

 

    Бошқа янгиликлар