АсосийShou-biznes

Ботир Яминовдан ваъда қилинган ўта таъсирли клип (видео)

"Бевафо ёр" таронасидан илҳомланган Ботир Яминов мазкур қўшиқнинг давоми сифатида талқин этилган "Ёмондан" номли ижод намунасини яратганди. Бу қўшиқ ҳам шу вақтгача кўплаб мухлисларнинг қалбидан жой олишга улгурди. Бу ҳақда popcorn.uz хабар қилади.

Бугун сайтимиз орқали мазкур таронага ишланган видеоклипни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Ботир Яминов ҳам бу сафар ўша маҳоратли ижодкорлар билан ҳамкорлик қилди. 

Клип Муҳаммадали Искандаров ғояси асосида суратга олиниб, таъсирчан руҳдаги сюжетга эгадир. Видеода бир қатор профессионал актёрлар жамоаси иштирок этган.

Жумладан, Умид Искандаров, Гулчеҳра Саъдуллаева, Азиз Раметов, Суғдиёна Азимова, шоир Аҳад Қаюм ҳам ўзига хос образларда намоён бўлишган. 

Ҳаётий сюжетдаги клипни хозироқ томоша қилиш имкониятига эгасиз. 

    Бошқа янгиликлар