АсосийJamiyat

Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Boeing-767-300 VSF самолётлари орқали мунтазам юк ташувини бошлади

Жорий йилнинг 3-4 мартидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси иккита юк ташувчи Boeing-767-300 VSF самолётларининг мунтазам эксплуатациясини бошлади. 

«Uzbekistan airways technics»  авиакорхонасида C-чек формадаги тўлиқ техник хизматдан ўтказилган ушбу юк ташувчи самолётлар  бўёқдан чиққандан сўнг «Навоий» аэропортига жўнатилди. Авиакомпания ахборот хизматининг маълум қилишича,  самолётларнинг тижорий юкланиши 53 тоннани ташкил қилади, деб ёзади uz24.uz нашри.

Биринчи қатнов 3 март куни Навой-Деҳли йўналишида, 4 март куни эса Навоий-Дубай йўналишида иккинчи парвоз амалга оширилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 29 мартдан бошлаб ёзги навигацияга ўтиши муносабати билан «Навоий» аэропортидан Амстердам, Шанхай ва Мумбай янги йўналишларида мунтазам юк қатновларини амалга оширади.

    Бошқа янгиликлар