АсосийDunyo

Хитойлик боғбон тўртбурчак шаклдаги тарвузларни етиштирмоқда

Хитойнинг Сикоку оролидаги боғбон, фермер тўртбурчак тарвуз навини яратишга эришди. Сиз кўриб турган бу тарвузларнинг таъми оддий тарвузларникидан фарқ қилмайди.

Уларнинг фарқи ташқи кўринишида. Уларни бундан кўринишга келиши учун эса айтиш лозимки, яхшигина меҳнат қилинган.

Фермер гуллаб мева туккан тарвузларни навига қараб маҳсус ўлчам ва катталикдаги ўртасидан иккига ажровчи тўртбурчак шиша идишларга жойлаштьирган. Тарвузлар катта бўлгани сайин ушбу шиша идишнинг шаклига кира бошлайди.

Тарвуз пишиб етилгач, шиша идиш очилиб тайёр маҳсулот бир жойга йиғилади, сўнг қимматбаҳо озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган дўконларга сотиб юборилади. Оддий тарвузнинг бир донаси 15-20 Ақш доллари атрофида баҳоланса, тўртбурчак тарвуз 82-10 000 Ақш долларигача нархланади.


 

    Бошқа янгиликлар