Михаэль Шумахернинг рафиқаси Коринна турмуш ўртоғининг даволаниши учун уларнинг 645 кв.км. майдонга эга бўлган энг қадрли уйини сотишга мажбур бўлди, дея хабар беради Сплетник.ру нашри.
Маълумотларга кўра, уйни сотиш вақтидаги келишувга асосан у 2,5 млн. еврога баҳоланган. Бундан ташқари Шумахернинг машинаси ва Шумахернинг шахсий самолёти Falcon 2000EX ҳам сотувга қўйилган.
Бундан бир қанча вақт илгари чет эл оммавий ахборот воситалари Шумахернинг даволаниши учун умумий ҳисобда 15,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ керак бўлиши ҳақида таҳминлар билдиришганди.
Эслатиб ўтамиз, Шумахер 2013 йил декабр ойи охирида жиддий жароҳат олган ва ўшандан бўён Гренобледаги клиникада кома ҳолатида бўлди. 16 июнь куни эса спортчи комадан чиққани ҳақида хабар берилган ва Лозаннадаги реабилитация клиникасига кўчирилган. Унинг ахволи бир маромга келгач, у ўз уйига қайтди, даволанишни яқинлари олдида давом эттирмоқда.





