АсосийSport

Мессининг иккита сурати 923 минг еврога сотилди

Кеча, 12 февраль куни Лондонда бўлиб ўтган Sotheby’s кимошди савдосида “Барселона” юлдузи Лионель Мессининг иккита сурати сотувга қўйилди. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.

Япониялик рассом Такаси Мураками ижодига мансуб сурат 429 минг, британиялик Дэмьен Херстнинг сурати эса 494 минг еврога сотилди. Аввал хабар берилганидек, картиналар сотувидан тушган маблағ ҳайрия сифатида Бангладеш, Индонезия ва Непалда таълим йўналишини ривожлантиришга йўналтирилади.

    Бошқа янгиликлар