АсосийSport

Қорақалпоғистонда 12 йилда 150 га яқин замонавий болалар спорти иншооти қурилди

Қорақалпоғистон Республикасида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2003-2014 йилларда 150 га яқин замонавий болалар спорти иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Жумладан, Шуманай туманида замонавий болалар ва ўсмирлар спорт мактаби барпо этилиб, 172 миллион сўмликдан зиёд таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда мактабда 574 ўқувчи, шундан 184 нафар қизлар бадиий гимнастика, миллий кураш, теннис, енгил атлетика, таэквондо, футбол, баскетбол билан мунтазам шуғулланмоқда. 13 нафар малакали мураббий уларга спорт сирларини ўргатмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Мактаб тарбияланувчилари орасида иқтидорли, Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимиз миқёсидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этаётган ёшлар кўп. Спортнинг теннис тури бўйича Гўзал Сейдуллаева, Ўрозбек Умрзоқов, Абулқосим Қўчқоров, стол тенниси бўйича Наргиза Бекмуратова, Саламат Таубемуратов, бадиий гимнастика бўйича Балхия Амирова, Хурлиман Сейтназарова, Сайёра Тангрибергенова кабилар шулар жумласидандир.

Спортнинг таэквондо тури бўйича 2014 йил ноябрь ойида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси биринчилигида Саламат Шерманов иккинчи, Меҳрибон Муратова учинчи ўринни қўлга киритди. 

    Бошқа янгиликлар