Куни кеча хитойлик актрисага “менга турмушга чиқ” деб қилган мурожаатга у “ҳа” деб жавоб берди.
“Учар қиличлар макони” фильмидаги ролидан сўнг яна кўплаб ўзига хос ролларни яратган Чжан Цзии ўз севган инсони, қўшиқчи Ванг Фенгга турмушга чиқмоқда.
Актрисанинг 36 ёшини нишонлаш учун туғилган кунга йиғилган меҳмонлар орасида у Чжан Цзиининг олдида тиз чўкиб ундан турмушга чиқишни сўрайди. Энг қизиғи, изҳордан сўнг бир неча сония ўтгач, ичига никоҳ узуги солинган антиқа қутичани смартфон уяли алоқа воситаси орқали бошқариладиган симсиз квадрокоптер етказиб берди.
Ванг Фенг ўрнидан туриб, квадрокоптер ичидаги қутига солинган узукни севгилисига узатди ва ҳайратдан барча меҳмонлар бақириб юборишди.





