Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Ўзгидромет” маълумотларига асосланиб, 2015 йил 6 февралдан 13 февралгача Ўзбекистон Республикасининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи борлигини маълум қилди, деб ёзади kun.uz.
Бунинг натижасида йўлларда кўриниш ёмонлашиши, кўриш чегараси 50-100 метргача қисқариши, шамолнинг тезлиги эса сониясига 20 секундгача кучайиши мумкин.
“Ўзгидромет” шунингдек, Қамчиқ довонида ҳаракатланиш қийинлашишидан огоҳлантирди.
Маълумот учун, Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғловчи Қамчиқ довони денгиз сатҳидан 2,2 минг метр баландликда жойлашган.





