“Эътироф-2014” тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” номинацияси ғолиби бўлган Муниса Ризаева ҳақида қўшиқ ижро этган ёш хонанда Шоҳзамон энди клип тасвирга олиш ниятида.
“Мунисахон Ризаева” номли мазкур тарона ижтимоий тармоқлар, ФМ радиолари ва интернет сайтларида кенг оммалашди.
Мунисанинг ўзи мазкур композицияга аъло баҳо бериб, албатта клипда ўзи рол ижро этиши ҳақида таъкидлаб ўтди. Эслатиб ўтамиз, ноанъанавий йўналишда қўшиқлар ижро этувчи Шоҳзамон бундан аввал ҳам “Ҳиндистондан хат олдим” дея хониш қилган эди.





