АсосийShou-biznes

Уитни Хьюстоннинг қизи комадан чиқмаслиги мумкин(ми?)

Шу йилнинг 31 январь куни машхур ва ҳамма учун севимли бўлган марҳум қўшиқчи Уитни Хьюстоннинг ягона фарзанди Бобби Кристина Браун Розуэлл шаҳридаги касалхонага беҳуш ҳолда олиб келинган.

21 ёшли Боббини ўз уйининг ювиниш хонасида турмуш ўртоғи Ник Гордон ва унинг дўсти Макс Ломаслар бехуш ҳолда топишган. Тез ёрдам хизмати чақирилгач, улар вақтни бой бермаслик учун барча керакли муолажаларни қилишган, бироқ уни ўзига келтиришнинг иложи бўлмаган. Боббининг қон таҳлилларида наркотик моддалар аниқланмаган. Кўрсатилган биринчи ёрдамдан сўнг ҳам ўзига келмаган Боббини сунъий кома холатига ўтказишди. Бугунгача ҳам Бобби ўзига келганича йўқ.

Таҳминларга кўра, унинг мия фаолиятида ўзгариш юз берган бўлиши ҳам мумкин. Чунки у инсон сезиши мумкин бўлган ташқи омилларни сезмаяпти. Чет эл оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга қараганда, Боббининг аҳволи жиддий ва у сунъий кома ҳолатидан чиқмаслиги ҳам мумкин.

Шунингдек, шифокорлар яқин кунларда уни сунъий кома ҳолатидан чиқаришлари, яъни аппаратни ўчириш эҳтимоли ҳам борлигини хабар қилган. Воқеалар ривожини кузатамиз. 

    Бошқа янгиликлар