АсосийShou-biznes

Шакира ва Жерар Пике: бу бизнинг иккинчи ўғлимиз Саша

Хабарингиз бор шу йилнинг 30 январь санасида машхур қўшиқчи Шакира ва машхурликда ундан қолишмайдиган футболчи Жерар Пикелар иккинчи бор ота-она бўлиш бахтига муяссар бўлишди. Бугун, 6 февраль куни улар ана шу иккинчи ўғиллари Сашанинг суратини маҳсус ҳайрия сайтларига жойлаштиришди.

Суратларни  кўриш баробарида мухлислар, кўнгилли кишилар маҳсус ҳисоб рақамига пул ўтказишлари мумкин бўлади. Албатта, бу пуллар Саша учун бирор нарса харид қилиш учун эмас, балки ота-онаси бўлмаган, кам таъминлаган оила болалари учун сарф этилади.

Айтиш лозимки, Саша туғилишидан аввал айнан унинг шарафига Шакира ва Пике ана шундай маҳсус ҳайрия сайтини ишга туширишганди. Аслида бу жараён иккинчи бор амалга оширилаётганини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим. Биринчи босқич уларнинг тўнғич ўғиллари Милан туғилганда бошланганди. 

    Бошқа янгиликлар