АҚШлик Аша Мандела 47 ёшда. Унинг сочлари маҳсус усулда ўрилган. Шрилган сочларининг умумий узунлиги 16,7 метрни ташкил этади.
2009 йили у Гиннеснинг рекордлари китобига дунёдаги энг узун ўрама сочлар эгаси сифатида киритилган. Сочнинг умумий оғирлиги 19 килограммни ташкил этади. Айтиб ўтиш лозимки, Аша сочини ювишга бир кундан ортиқ вақтини сарф этади.
Кўчага чиқиш олдидан эса уларни турмаклаб, маҳсус слинг халтача услубида тақимлар билан маҳкамлайди.
Ашанинг бел қисмидаги оғриқлар сабабли, шифокорлар унга сочларидан воз кечиши лозимлигини такрор такрор айтишади, бироқ у ҳар сафар рад жавобини беради. У ана шусочлари орқали пул ишлаб топади.
Қандай қилиб, дейсизми? Турли реклама роликларида суратгатушиш орқали!





