“Гиннесс рекордлар китоби” экспертлари томонидан дунёдаги энг баланд деб тан олинган телеминоранинг баландлиги 634 м тенг. Ушбу телеминора Токиодаги иккинчи минора бўлиб, Tokyo Sky Tree (“Токионинг осмонўпар дарахти”) деб ном олди.
Миноранинг қурилиш ишлари 4 йил давом этган. Янги телеминоранинг қурилиши Токионинг рақамли узатишга ўтиш эҳтиёжи билан боғлиқ. Ҳар ҳафтада қурувчилар томонидан миноранинг ҳар 10 метри қуриб борилган.
Энг баланд телеминора қурилишига 470 млн. АҚШ доллар сарфланган. Минора учун асосий хом ашё сифатида эса махсус пўлатдан фойдаланилган ва 40 минг тонна пўлат ишлатилган.
Айни дамда Tokyo Skytree телеминорасида 5 та хусусий ва битта давлат телеканаллари эфирга узатилади.
Энг баланд телеминора дунёдаги энг баланд Бурж Халифа минорасидан кейинги ўринда туради.





