Жорий йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг котиби этиб Суяржон Қурбонқулов тайинланди. Бу ҳақда uz24.uz нашри elections.uz маълумотларига таяниб хабар беради.
Маълумот учун. Суяржон Қурбонқулов 1960 йилда туғилган, олий маълумотли,Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - журналист. Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси лавозимида ишлаган. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.





