АсосийShou-biznes

Марҳум Робин Уильямсдан қолган мерос суд орқали бўлиб берилиши мумкин

Голливуднинг энг кўзга кўринган актёрларидан бири бўлмиш Робин Уильямс 2014 йилда ўз жонига қасд қилганидан хабарингиз бор.

Ўлимидан сўнг, унинг васиятига асосан актёрнинг барча маблағлари ва уйига унинг учинчи рафиқаси Сьюзан Шнайдер ва барча фарзандлари эга бўлишлари лозимлиги ёзилган.

Шундай бўлса-да, Уильямснинг фарзандлари меросдаги баъзи жиҳатлар сабаб судга мурожаат қилишди. New York Times газетасининг ёзишича, гап нафақат актёрнинг уйи, актё1рлик фаолияти давомида тўплаган маблағи ҳақида кетмоқда, айни мерос бўлишувида унинг шахсий ҳайкалтарошлик тўпламлари, велосипедлар ва унинг номи билан боғлиқ бўлган барча нарсалар ҳақида бормоқда.

Судга 2015 йилга қадар ариза берилганди. Шнайдер ўзига тегиши лозим бўлган барча нарсаларни аниқлаштириб бўлди. Судга берилган аризада, актёрнинг рафиқаси томонидан уларнинг уйларига кимнингдир ўғринча киргани ва турмуш ўртоғига тегишли бўлган нарсаларнинг йўқолганлиги ҳам айтиб ўтилган.

Роберт Уильямснинг аввалги никоҳларидан 3 нафар фарзанди бор. Улар 31 ёшли Зак, 25 ёшли Зельда ва 23 ёшли Кодилардир. Улар ҳам ўз навбатида судга ўзлари ҳақида ёмон фикрларни тарқатаётган ва кўпроқ пул, мерос ундириш пайида бўлган Сьюзан Шнайдернинг ҳаракатлари уларни ранжитаётгани ҳақида билдиришган. Айни дамда суд иши давом этмоқда.


 

    Бошқа янгиликлар