АсосийDunyo

Muru: ер остидаги ресторан

Маълумки, аксарият ресторанлар очиқ жойда жойлашади. Аммо Финляндиянинг жанубидаги Лохья шаҳрида жойлашган ресторан барча қоидаларга зид равишда қурилган.

У ноодатийликни хуш кўрувчиларга маъқул келса керак. Финляндия пойтахтидан 60 километр узоқликда жойлашган Muru ресторани 80 метр ер остидаги Tytyri шахтасида жойлаштирилган. Лойиҳа муаллифлари бу ерни мутлақо бехавотир ва қулай деб ҳисоблашмоқда. Бу антиқа ресторан Гиннес рекордлари китоби вакилларининг эътиборини тортди ва у энг чуқурликда жойлашган ресторан сифатида рўйхатга олинди.

Ер остида меҳмондорчилик ташриф буюрувчилардан яхшигина маблағ талаб этади. Бу ердаги нархлар 150 доллардан бошланади. Ер остида бўлишига қарамай ресторан ошпазлари хўрандаларга энг мазали таомларни тортиқ этишга тайёр.

    Бошқа янгиликлар