“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаевнинг янги “Хаёл” қўшиғига ишланган клип тайёр бўлди. Ёш хонанда Хушнуд билан дуэт кўринишида яратилган қўшиққа ишланган клип фалсафий маънони ифодалайди ва айтиш керакки ижодкорлар репертуарида мутлақо янгилик бўла олади.
Айниқса видеокетма-кетликда актёр Шароф Шараповнинг ижроси мухлислар томонидан қисқа фурсатда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўз ижодини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлсада Шароф Шарапов 10 та клипда тасвирга тушишга муваффақ бўлди. Улар орасида Сардор Раҳимхон, Зулайхо Бойхонова, Ягона, Ғуломжон Ёқубов, Зарина Низомиддиноваларнинг клиплари ҳам бор.
Қизиғи Отабекнинг дуэтдоши Хушнуд ўтган сафар ҳам қўшиғига Шароф Муқимовни актёр сифатида таклиф этган эди. Нимага ёш ижодкор фақат Шароф исмли актёрлар билан ишлаяпти ёки бу шунчаки тасодифми – буниси бизга қоронғу!





