2015 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК томонидан юк ва йўловчи ташиш, экспорт хизматларини ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.
2015-2016 йилларга мўлжалланган Самарқанд-Бухоро темир йўл линиясида электрлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 400 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур лойиҳа бажарилиши жараёнида 700 дан зиёд, хизмат кўрсатишни бошлаши билан эса 200 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, Тошкентдан Бухорогача яна иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий электропоезд қўйилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 29 январь куни “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК мажлислар залида бўлиб ўтган компания ижтимоий-иқтисодий фаолиятининг 2014 йил якунлари ва 2015 йилдаги режаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.





