АсосийShou-biznes

Ўзбек Миллий академик драма театрида “Аршин Мол-олон” спектакли асосида концерт намойиш қилинди

Шу йилнинг 26 январь куни Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида машҳур Озарбойжон бастакори Узейир Ҳожибековнинг Аршин Мол-Олон” опереттаси қўшиқлари асосидаги концерт дастури бўлиб ўтди.

Мазкур дастур Озарбойжоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамда Ҳайдар Алиев номидаги Озарбойжон маданият маркази ташаббуси билан ташкил этилди. Ундаги куй ва қўшиқларни “Qolden Trophi” баждиий жамаси ҳамда “Сўғдиёна” халқ чолғу асбоблари камер оркестри санъаткорлари ижро этишди.

Концертнинг очилишида сўзга чиққан маданият маркази раҳбари самир Аббосов икки халқ ўртасидаги маданий алоқаларнинг тарихи ва бугунги куни ҳақида сўз юритиб, “Аршин Мол-олон” асари бугунги ҳар икки халқнинг қалбидан жой олган санъат асарларидан эканини айтиб ўтди. Концертда ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

    Бошқа янгиликлар