АсосийDunyo

Қовоқмисан, қовоқ!

Яқинда Калифорниянинг Непа водийсида улкан ошқовоқ етиштирган киши дунёга машҳур бўлиб кетди. Унинг 933 килограммлик ошқовоғи экспонатга айлантирилиб, ўзи яхшигина мукофот пулига эга бўлди. Калифорнияники каби катта бўлмасда, ўзимизда ҳам улкан қовоқ етиштирилди, деб хабар берди самарқандлик юртдошимиз Исомиддин Пўлатов.

Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Муқимжон Орипов бир неча йилдан буён иқлимимизга хос бўлмаган гул, дарахт ва полиз экинларини парваришлайди. У яқинда қовоқнинг «Кукурбита максима» ҳамда «Атлант гигант» каби турларини ўз томорқасида ўстирди. У етиштирган «Кукурбита максима»нинг баландлиги 75 сантиметр, айланаси эса бир ярим метрдан ортиқ бўлди. Оғирлиги 60 килодан зиёд. «Атлант гигант»нинг бир мунча бўйи паст бўлса-да, оғирлиги эллик килограммдан кўпроқ.

    Бошқа янгиликлар