Хитой полицияси метрода бошига тарвуз пўчоғини кийиб олган ҳолда юрган йўловчини қўлга олди, деб хабар берди russian.people.com.cn нашри.
Полицияга берилган маълумотларга қараганда, бу йўловчи тез орада ижтимоий тармоқларда “тарвуз одам” жуда машхур бўлиб кетган. Йўловчи бошига тарвуз пўчоғини кийиб олган ҳолда Хитой метрополитени вагонларида қўлида спиртли ичимлик билан кезиб юрган. Бу эса одамлар орасида қўрқув ва ҳавотир уйғотган.
У билан бир вагонда кетган йўловчилардан бирининг таъкидлашича, тарвуз пўчоғи бу йўловчига бир ниқоб сифатида хизмат қилган, чунки у қўлида пиво ушлаган ҳолда маст ҳолда бўлган.
Айни дамда қўлга олинган йўловчининг нима сабабдан бу кўринишда юргани борасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.





