АсосийDunyo

Тошкентда торт ичидан бурама мих чиқди

Тошкентда торт ичидан бурама мих чиқди. Бу ҳақда ушбу ҳолатдан жабрланган харидор Facebook’даги “Потребитель.uz” гуруҳида хабар қолдирган, дея хабар қилади kun.uz.

Ушбу хабар ва фотосурат гуруҳда фаол муҳокамаларга сабаб бўлган. Иштирокчилардан бири ушбу торт маҳсулотини ишлаб чиқарган корхонада бир вақтлар ишлаганини, у ерда ҳаммаси қўл учида қилинишидан нолиган.

Аксарият фойдаланувчилар жабрланувчи фуқарони тегишли органларга, хусусан, прокуратурага шикоят қилишга чақирган. Баъзи фойдаланувчилар бу ишлаб чиқарувчининг эмас, балки сотувчиларнинг камчилиги бўлиши мумкинлигини қайд этган.

Муҳокама сўнгида жабрланувчи фуқаро тортни сотиб олган жойига бориб, бурама михни кўрсатиб, вазиятни тушунтирганини, сотувчи аввалига норозилик билдириб, сўнг узр сўрагани ва бу ҳолат ҳақида ишлаб чиқарувчига хабар беришини билдирганини айтган.

Аввалроқ, БААнинг Шаржа шаҳрида шаурма ичидан мих чиққани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар