АсосийDunyo

Хитой шимоли-ғарбида 3 минг йиллик арава топилди

Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган Шенси провинциясида олиб борилган қазишма ишлари чоғида бундан 3 минг йил аввал тайёрланган арава топилди, деб хабар бермоқда daryo.uz ТАССга асосланиб.

Олимларнинг фикрича, арава дафн маросими вақтида ерга кўмилган: қадимда марҳум билан бирга унга нариги дунёда керак бўлиши мумкин деб ҳисобланган буюмларни кўмиш удуми бўлган.

Археологларнинг фикрича, дабдабали арава яхши сақланган, чунки юзаси лак билан қопланган. У билан бирга ерга бир қатор от абзаллари ҳам кўмилган. Мутахассислар шунингдек от ва қўйларнинг қолдиқларини ҳам топган. Бу маҳаллий аҳолининг кўчманчи қабилалар билан алоқаси бўлганидан далолат беради.

    Бошқа янгиликлар