АсосийShou-biznes

Баҳром Назаров: Бир қўшиққа ишониб қолганим йўқ...

“Айрилдим” қўшиғи билан тилларга тушган узоқ вақт хит-парадларда биринчиликни қўлдан бой бермаган Баҳром Назаровга спорт ва санъат вакилларидан савол йиғар эканман ҳаёлимдан “санъаткор бу саволларни эшитиб анча-мунча асаб ҳужайраларидан айрилар эканда” деган фикр ўтди.  Нима бўлганда ҳам у лойиҳамизда қатнашишга розилик билдирди, кўрайликчи жавоблар қанақа бўларкан…


Ришод Собиров, Олимпиада ўйинларининг икки карра бронза медали соҳиби:
 — Карате спорт турида оқ, қизил, қора, яшил, кўк, сариқ белбоғлар мавжуд ва улар маълум бир даражани билдиради сиз санъаткорлар орасида қайси белбоғдаман деб ўйлайсиз, ўзи умуман белбоғингиз бормикан?

Баҳром Назаров, хонанда:

Санъат осмонида порлаш учун бир спортчидан кам ҳаракат қилинмайди. Мен ҳам узун йўлнинг бошида турибман: бу йўлда қилишим керак бўлган иш олдида қилганларим денгиздан томчидек гап, белбоғни халқим боғлайди менимча ҳали белбоғга эришганим йўқ.

Интервьюни тўлиқ холда "Даракчи" газетасининг 4-сонида ўқишингиз мумкин.

Обуна индекси: 424

    Бошқа янгиликлар