Тиниб-тинчимас ва ҳақиқий маънода сермазмун ижод қилаётган, ҳар бир яратган қўшиғи хит парадларнинг юқори ўринларини забт эта олаётган, “Эътироф 2014” йилнинг энг яхши эркак хонандаси номинацияси ғолиби, серқирра ижодкор Улуғбек Раҳматуллаев айни дамда “Ёшлик қайтмайди” қўшиғи учун режиссёр ва клипмейкерлар Ҳасан ҳамда Ҳусан Атабаевлар томонидан видеоклип суратга олдирмоқда.
Йилнинг энг шов-шувли клипи бўлиши кутилаётган мазкур ижод маҳсулининг сценарий муаллифи Жамшид Ҳожиниёзов. Клипда ҳақиқий ҳаётий воқеалар акс эттирилиб уни томоша қилган инсон танлаган ҳаёт йўлида бир зумга тўҳтаб, босган ҳар бир қадами ҳақида ўйланиб олишига асос бўлади. Ҳаттоки клипда бош қаҳрамон ролида намоён бўлаётган, ҳалқимизнинг энг севимли актёрларидан бири Убайдулла Омон учун ҳам мазкур образ ижод йўлидаги энг қизиқарли ва қалбига яқин бўлганлигини таъкидлаб ўтди.
manba: popcorn.uz





