Антонио Бандерас ва Мелани Гриффитларнинг ўтган йили июн ойида ажрашиб кетиши уларнинг мухлисларининг ҳаяжонига сабаб бўлганди, дея ёзмоқда vokrug.tv нашри.
Нима учун? Нима бўлди? Актерлар бу каби саволларга жавоб қайтаришмади, фақатгина бир нарсани такрорлашди: ҳаммаси келишилган тарзда, шовқин-суронсиз ва қизишишларсиз содир бўлди.
Орадан вақт ўтди. Антонио ўзининг янги муҳаббатини топган бўлса, Мелани бўлса, уни содиқ Пенелопа каби уйда кутарди. Ва ниҳоят Тони тинчликни бузди ва ажрашишларига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, бу йил уларнинг иккови учун ҳам оғир кечган. Ва актер ҳалигача собиқ турмуш ўртоғини ҳурмат қилади ва унинг истеъдодини қадрлайди. Бундан ташқари у Бандераснинг қалбидан алоҳида жой эгаллаган, деб ёзади Hello Magazine.
Айтганча, актер ҳозир Николь Кемпел билан учрашмоқда. Бу қиз Голланд банкларининг бирида раҳбарлик лавозимида ишлайди.





